Ҳар бир мурожаат – эътиборда
Чустда ҳафтанинг ҳар сешанба куни фуқаролар қабули ўтказилади. Бугунги қабулда фуқаролар ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар, жумладан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича мурожаат қилишмоқда. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича бир ҳафталик муддат билан тегишли масъуллар бириктирилмоқда. Ижроси назоратга олинмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, мурожаатларни раҳбарлар доим тинглашга тайёр. Лекин келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилганда уларнинг аксарияти туман марказига келмасдан маҳалланинг ўзида ҳал бўладиган масалалар экани маълум бўлмоқда. Фуқаролар йиғини масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари бу масалалардан хабардор бўлишлари ва ваколатлари даражасида ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим.
Ўрганишлар давом этмоқда
Чуст туманидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар "Резаксой" МФЙда давом эттирилди. Тадбирлар ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида амалга оширилиб, аҳолига Давлатимиз томонидан яратилаётган қулайликлар ва берилаётган шароитлар тушунтирилди. Тадбир давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Амалга оширилаётган тадбирлар доирасида "Резаксой" МФЙда жойлашган 64-сонли МТТ фаъолияти ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди. МТТ ходимлари билан "Бола тарбияси болаликдан" мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Амалга оширилаётган тадбирлар туманимизнинг 37-сонли умумтаълим мактабида давом эттирилди. Масканнинг юқори синф ўқувчилари билан "Ёт ғояларнинг зарарли таъсирлари", "Илм олишнинг афзалликлари", "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланишнинг зарурлиги" мавзуларида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳамда долзарб мавзулар, жумладан,
-миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш (2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналиши ҳақида)
-оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари
-ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилмоқда.
🔘 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
🔹 Ҳурматли ҳамшаҳарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июнда қабул қилинган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ 5152-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Чуст туманидаги Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларини ташкил қилинаётганлигини маълум қиламиз.
Ушбу ҳудудлардаги кўп квартирали уйларни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланишда қулай хамда ҳавфсиз шароитларни таъминлаш умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш хамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини хал этишни янада такомиллаштиришни кўзда тутувчи БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ фаолияти йўлга қўйилади.Бошқарувчи ташкилотлар очиқ танлов ўтказиш йўли билан танланади ва уларга қўйидаги вазифалар юклатилади:Шартномага асосан барча кўп квартирали уй жойларни бошқариш;Мулкчилик шаклидан қаътий назар ҳудуддаги ташкилотларга, объектларга сифатли коммунал ва авария вазиятларни бартараф этиш хизматларини кўрсатиш;Тегишли хокимлик билан тузилган шартномага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш; Мазкур ҳудудлардаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган аҳолини оғирини енгил мушкулини осон қилиш орқали тадбиркорлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган ҳамюртларимизни очиқ танловда иштирок этишга таклиф этамиз. Бошқарув сервис компаниясини фаолиятини олиб боришда барча қулайликлар ва имтиёзлар мавжуд.Танлов шартларига доир қўшимча маълумотларни Наманган вилояти уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг 69 227 89 74, 69 227 93 77 тел. рақами орқали қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин.Тадбиркорлик истагидаги ҳамюртларимиз мурожаатлари жорий йилнинг 25 март куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.









