*онлайн

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Чуст туманида ўрганишда бўлди.

Энг аввало туман деҳқон бозоридаги нарх-наво кўздан кечирилди.Хусусан, “Чуст деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида ташкил қилинган “Даладан дастурхонгача” савдо ярмаркасида мол гўшти 55.000 сўмдан, қўй гўшти 58.000 сўмдан, товуқ гўшти 16.000-22.000 сўмгача, ўсимлик ёғлари (пахта ёғи) 17.000-18.000 сўмгача, писта ёғи 19.000 сўмдан, картошка 4000 сўмдан, сабзи 1200 сўмдан, пиёз 1800 сўмдан ва тухум 800-1000 сўмгача туманда яшовчи аҳолига етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари ёпиқ савдо мажмуалари ҳам ўрганилди. Жумладан, харидор учун яратилган қулайликлар, санитария-гигиена ҳолати борасида масъуллар билан мулоқот амалга оширилди.

"Янги Ўзбекистон" массиви ҳам эътибор марказида бўлди. Ҳоким ёрдамчилари иштирокида бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги режалар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди.