Наманган вилояти Чуст тумани Маданият саройида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашуви бошланди.

Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан ўтказилаётган учрашув аввалида миллий гвардия томонидан ҳарбий-ватанпарварлик кўргазмаси, ёш тадбиркор ва ҳунармандларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган маҳсулотлари ярмаркаси, ёш спортчи ва санъатга ошуфта қизлар ҳамда болажонлар билан мулоқотлар, инновацион ишланмалар тақдимотлари бўлиб ўтди.

Учрашув залига Чуст дўпписи кийиб кирган вилоят ҳокимининг барча ёшларга Чуст дўпписи тарқатиш бўйича берган топшириғи ёшлар ва нуронийлар вакили томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Президент қарори мазмун ва моҳияти, галдаги вазифаларга тўхталди.