Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги видеоселекторида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига биноан “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси доирасида берилган топшириқларига асосан Наманган вилояти Чуст тумани ҳудудида дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.🌳Наманган вилояти, Чуст тумани “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси доирасида жами 550.3 минг дона кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 385,9 минг дона манзарали дарахт кўчатлари ва буталари экилди. 🌴 Ҳафта давомида тумандаги "Садача" МФЙда экилган кўчатларни ташиш йўли билан суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

♻️Шу билан биргаликда “Янги Ўзбекистон боғи”ни суғориш тизимини йўлга қўйиш учун тик қудуқ қазиш ишлари давом этмоқда.