Эътиборни чекка ҳудудга қаратганимиз, бу ердаги аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш.

Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов "Истиқлол" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айни пайтда бу ерда 2350нафар аҳоли, 450 та хонадон, 560 та оила мавжуд.

Ҳозирда шағаллаш ва бетон таянч устунлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Навбатдаги манзил: "Ёрқишлоқ" маҳалласи. Мавжуд муаммолар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Таклиф ва тавсиялар берилди.