Муносабат
Ижтимоий тармоқларда...
Чуст тумани "Ғовасой" қишлоғи, 12-мактабнинг олдида пиёдалар йўлагида жойлашган симёғочлар масаласида қилинган мурожаат юзасидан муносабат
Ғова қишлоғи ҳудудидан ўтган 4К 462 А “Ғова қишлоғига” (0-19 км) автомобиль йўлининг 18-19 кмлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2611-сонли қарорини Чуст туманида ижроси таъминлаш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан “SINOINDUSTRIAL TASHKENT” МЧЖ томонидан тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг лойиҳа -смета ҳужжатларида қурилиш стандарти асосида пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари режалаштирилган. Хозирда мавжуд симёғочлар Чуст ТЭТ корхонаси томонидан бошқа жойга кўчирилишини маълум қиламиз.





