Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов "CHUST TEXTILE" хусусий корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

"CHUST TEXTILE" Корхонаси имконятлар кўламини кенгайтирмоқда. Айни пайтда бу ерда 300 нафардан зиёд ишчилар фаолият кўрсатмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган ходимларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳозир қўшимча бино сифатида 4 қаватли ётоқхона, 100 ўринга мўлжалланган МТТ да қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати, келгусида бу ерда 1000 та янги иш ўринлари яратилади. Буларнинг барчаси энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилади,-дейди корхона раҳбари Дилшодбек Исматуллаев.

Уйчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шокиржон Имамов Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Имамов Шокиржон Махаммадсодиқович 1987 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Уйчи туман бўлими Кенгашида бошлаган. Уйчи тумани ҳокимлигининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган.

ЧУСТ ТУМАН ҲОКИМИ МУКОФОТ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тизимида фаол иштироки, спортнинг техник-амалий турларини ривожлантириш, оммалаштириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ўтказилишида муносиб ҳамкорлик қилаётгани учун

🏅 Чуст тумани ҳокими Бекзод Исмоилжонович Хамдамов "Ватанпарвар" ташкилотига 30 йил” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🔹Юртнинг содиқ фарзандлари муносиб тақдирланди

🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чуст туман ҳокими бошчилигида мавжуд ҳарбий қисмларда байрам тадбирлари ташкил этилди. Она заминга содиқ, ўз касбининг фидойиларига эҳтиром кўрсатилди.

🔹 Тадбирда сўз олган Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов, қайд этиб ўтдики,

🔹"14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги” юртимизда кенг нишонланмоқда. Тинчлик - осойишталик ҳукм сурган жойда эзгу ишлар ҳамиша бардавомдир. Ҳаётий ҳақиқатни халқимиз истиқлол йилларида барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик, олижаноблик ва меҳр-оқибат каби инсоний туйғулар ҳар қачонгидан юксак чўққиларга кўтарилиб, осмонимиз мусаффолигини асараб-авайлаш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлидаги беқиёс саъйи-ҳаракатлар мисолида янада теранроқ англаб етмоқда. Ана шу ютуқларимизда бугунги замон талаблари асосида шакллантирилган қуролли кучларимизнинг ҳам алохида ўрни бор. Чунки миллий армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва худудий яхлитлигининг ишончли кафолатидир.Мамлакатимизда миллий армиямизни ҳар томонлама шакллантириш ва уни замон талаблари асосида такомиллаштириш, бугунги кунда босқичма-босқич оширилаётган ҳарбий ислоҳотларда намоён бўлмоқда.Бугунги кунда давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун қўшимча равишда кўплаб янги иш ўринлари яратилди. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий ўқув юртларида таълим олишлари учун давлат грантлари ажратилди. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилмоқда. "-дейди у.

🔹Чинданда, Миллий армиямизнинг замонавий қурол-техника билан босқичма-босқич таъминланиши, унинг таркиби ва тузилишидаги ўзгаришлар, қуролли тўқнашувларнинг ўзгариб бораётган хусусиятини ҳисобга олган ҳолла, мутахассислар таркиби, ҳарбий фан ўқитишнинг метод ва технологиялари ҳамда ўқув дастурлари рўйхатини доимий тарзда янгилаб улар киритиб бораётганлиги, миллий армиямиз шахсий таркибини жанговор тайёргарлигини ошириб бормоқда.

🔹 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 декабрдаги фармонига биноан бир гуруҳ ҳарбийлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони билан тақдирландилар.

2022 йил 12 январь куни Чуст туман маданият бўлими   ташаббуси  билан  ёшларни маданият  ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, улар билан яқиндан суҳбатлашиш, соҳага оид қийнаётган муаммоларни  ҳал этиш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлиги  Маданият бошқармаси бошлиғи Сидиқов Комилжон Алимовчи билан"Раҳбар, ҳоким ва ёшлар учрашуви " ташкил этилди. Тадбирда туман  ҳокими ўринбосари  З. Бойбоев ҳам иштирок  этди. Тадбирда бошқарма бошлиғи ўндан ортиқ ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб,  ҳал этиладиган муаммоларни ўз ўрнида бартараф этди. Энг қувонарлиси, маданият марказларига янги болалар ва ўсмирлар учун саҳна либосларини олиш имконияти яратилди. Тадбирда маданият ва санъатга қизиққан 300 нафардан зиёд ёшлар қатнашдилар. Тадбирда 15-16 болалар  мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, маданият маркази тўгарак қатнашчилари ўз дастурларини намойиш  этдилар.