🔹Юртнинг содиқ фарзандлари муносиб тақдирланди

🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чуст туман ҳокими бошчилигида мавжуд ҳарбий қисмларда байрам тадбирлари ташкил этилди. Она заминга содиқ, ўз касбининг фидойиларига эҳтиром кўрсатилди.

🔹 Тадбирда сўз олган Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов, қайд этиб ўтдики,

🔹"14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги” юртимизда кенг нишонланмоқда. Тинчлик - осойишталик ҳукм сурган жойда эзгу ишлар ҳамиша бардавомдир. Ҳаётий ҳақиқатни халқимиз истиқлол йилларида барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик, олижаноблик ва меҳр-оқибат каби инсоний туйғулар ҳар қачонгидан юксак чўққиларга кўтарилиб, осмонимиз мусаффолигини асараб-авайлаш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлидаги беқиёс саъйи-ҳаракатлар мисолида янада теранроқ англаб етмоқда. Ана шу ютуқларимизда бугунги замон талаблари асосида шакллантирилган қуролли кучларимизнинг ҳам алохида ўрни бор. Чунки миллий армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва худудий яхлитлигининг ишончли кафолатидир.Мамлакатимизда миллий армиямизни ҳар томонлама шакллантириш ва уни замон талаблари асосида такомиллаштириш, бугунги кунда босқичма-босқич оширилаётган ҳарбий ислоҳотларда намоён бўлмоқда.Бугунги кунда давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун қўшимча равишда кўплаб янги иш ўринлари яратилди. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий ўқув юртларида таълим олишлари учун давлат грантлари ажратилди. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилмоқда. "-дейди у.

🔹Чинданда, Миллий армиямизнинг замонавий қурол-техника билан босқичма-босқич таъминланиши, унинг таркиби ва тузилишидаги ўзгаришлар, қуролли тўқнашувларнинг ўзгариб бораётган хусусиятини ҳисобга олган ҳолла, мутахассислар таркиби, ҳарбий фан ўқитишнинг метод ва технологиялари ҳамда ўқув дастурлари рўйхатини доимий тарзда янгилаб улар киритиб бораётганлиги, миллий армиямиз шахсий таркибини жанговор тайёргарлигини ошириб бормоқда.

🔹 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 декабрдаги фармонига биноан бир гуруҳ ҳарбийлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони билан тақдирландилар.