Чуст тумани "Дузанда" МФЙ Суфизода кучасида жойлашган "Орзу Гранд" савдо белгиси остида "Орзу мебел" савдо маркази ва "Amir Grant Hotel" уч юлдузли мехмонхонанинг очилиш маросими булиб утди.Очилиш маросимида туман хокими Б.Хамдамов сузга чикиб ушбу савдо марказига 2 миллиард сум маблаг йуналтирилганлиги шунингдек махаллада 35 та иш урни яратилганлиги, туманда туризмни ривожлантиришда ушбу уч юлдузли мехмонхона шароитлари тугрисида гапириб утди. Шунингдек тадбирда эстрадамизнинг ёркин юлдузи Сардор Тоиров ва "Дизайин" жамоаси аъзоси Элмурод Хакназаровларни чикишлари тадбир мехмонларига кутаринки кайфият хадя этишди

Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳамда долзарб мавзулар, жумладан,

Алишер Навоийнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ислоҳотлари;

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари;

ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилмоқда.

Qo‘ng‘irot - Namangan - Andijon - Qo‘ng‘irot yo‘nalishida poyezdlar qatnovi yo‘lga qo‘yiladi

Qo‘ng‘irot - Namangan - Andijon - Qo‘ng‘irot yo‘nalishida poyezdlar qatnovi yo‘lga qo‘yiladi. Bu haqda “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” xabar berdi.

"Яшил макон" келажак авлодларнинг боғу роғ, мусаффо табиат қўйнида яшашлари демакдир!

☘️Яна бир хайрли ишга киришилди. Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш раиси, Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов бошчилигида кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

🍀Бунда барча корхона ва ташкилот раҳбарлари фаол иштирок этдилар.

🌳Маълумот учун: 300 туп павлония, 200 туп дуб ҳамда сосна дарахтларининг кўчатлари экан. Бу ташаббус Кенгаш депутатларининг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилди.

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда...

Чуст тумани "Ғовасой" қишлоғи, 12-мактабнинг олдида пиёдалар йўлагида жойлашган симёғочлар масаласида қилинган мурожаат юзасидан муносабат

Ғова қишлоғи ҳудудидан ўтган 4К 462 А “Ғова қишлоғига” (0-19 км) автомобиль йўлининг 18-19 кмлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2611-сонли қарорини Чуст туманида ижроси таъминлаш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан “SINOINDUSTRIAL TASHKENT” МЧЖ томонидан тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг лойиҳа -смета ҳужжатларида қурилиш стандарти асосида пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари режалаштирилган. Хозирда мавжуд симёғочлар Чуст ТЭТ корхонаси томонидан бошқа жойга кўчирилишини маълум қиламиз.