Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳамда долзарб мавзулар, жумладан,

Алишер Навоийнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ислоҳотлари;

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари;

ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилмоқда.