Инсон қадри учун

✅ Чекка ҳудудлар ҳам марказдек бўлади. Бунинг учун барча куч-ғайратимизни сафарбар қиламиз. Мақсад нима? Шу ердаги аҳолининг янада фаровон яшашини таъминлаш,-дейди Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов.

✳️ Ижтимоий оғир МФЙларда маҳаллий дастурга киритилган "Истиқлол" маҳалласида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан семинар ўтказилди.

💠 "Баймоқ" ҳудудидаги "Истиқлол" маҳалласида ишлар бошланди. Шағаллаштириш, бетон таянч устунларини ўрнатиш шунингдек, бир қатор бошқа масалаларга ҳам ойдинлик киритиляпти.

🔰 Энди бу ер ободлик касб этади. Кўча ва гузарларда ҳашар ишлари амалга оширилмоқда. Энг асосийси бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси инсон қадри учун хизмат қилади.

Эътиборни чекка ҳудудга қаратганимиз, бу ердаги аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш.

Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов "Истиқлол" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айни пайтда бу ерда 2350нафар аҳоли, 450 та хонадон, 560 та оила мавжуд.

Ҳозирда шағаллаш ва бетон таянч устунлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Навбатдаги манзил: "Ёрқишлоқ" маҳалласи. Мавжуд муаммолар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Таклиф ва тавсиялар берилди.

Наманган вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Иброҳим Сайдуллаев ва Чуст туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи иштирокида Чуст туман "Мустақиллик" МФЙда "Маахаллабай" тартибида иш ташкил этилди, иш жараёнида Чуст туман "Мавлоно Лутфуллоҳ" жомеъ масжиди имом хатиби Баҳодир Шарипов ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси Илёсхон Нуриддиновлар иштирокида ушбу масжид фаолияти ҳам ўрганиб чиқилди.

Наманган вилояти Чуст тумани Маданият саройида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашуви бошланди.

Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан ўтказилаётган учрашув аввалида миллий гвардия томонидан ҳарбий-ватанпарварлик кўргазмаси, ёш тадбиркор ва ҳунармандларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган маҳсулотлари ярмаркаси, ёш спортчи ва санъатга ошуфта қизлар ҳамда болажонлар билан мулоқотлар, инновацион ишланмалар тақдимотлари бўлиб ўтди.

Учрашув залига Чуст дўпписи кийиб кирган вилоят ҳокимининг барча ёшларга Чуст дўпписи тарқатиш бўйича берган топшириғи ёшлар ва нуронийлар вакили томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Президент қарори мазмун ва моҳияти, галдаги вазифаларга тўхталди.