Yangiliklar
"Ёрқишлоқ" қизил ҳудудга киритилган. Бу ерда ичимлик суви, электр таъминоти, йўлларни текислаш ва бошқа кўплаб масалалар босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов "Ёрқишлоқ"маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Нима учун аҳолини рўйхатга олинади?
Хабарингиз бор, (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8308) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди. Хўш, бу жараён нима учун керак? Тадбир аҳоли манфаати учун қандай хизмат қилади?
Наманган шаҳар статистика бўлими бошлиғи Нодирбек Йўлдошев жараён ҳақида тушунтириш берди.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 91 прим 1 моддаси.
👉Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш, ➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса
➖ ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш,
➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса
➖ йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Чуст тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими
Онлайн
- Энг аввало юртимиз тинч бўлсин, деҳқончиликка барака берсин !
Чуст туманидаги "Зарафшон "ММТП ҳудудида 19 та фермер хўжалиги бўлиб, "Саъди Файз"фермер хўжалиги ҳам шу ҳудудда жойлашган. 40 гектар умумий майдонга эга, мазкур хўжаликда дошқозон осилиб, сумалак қайнатилмоқда.
Вилоят раҳбари мазкур фермер хўжалигида бўлиб, ҳосил баракали бўлишини тилаб, нуронийлар бошчилигида дуога қўл очди.
"Ёрқишлоқ" маҳалласи тумандаги обод маҳаллалар сирасига киритилади
✳️ Бугун Чуст тумандаги "Ёрқишлоқ" МФЙ 23 -мактабда "Обод қишлоқ " дастури доирасида семинар бўлиб ўтди.
🔰Унда туман раҳбари Бекзод Хамдамов, шунингдек барча ташкилот ва корхоналар иштирок этди.
✳️ Маҳаллани шағаллаштириш, электр таъминоти ва бошқа қатор масалаларга ойдинлик киритилмоқда.
✅ Асосийси,бу ташаббуслар инсон қадри учун.










