"Яшил макон" келажак авлодларнинг боғу роғ, мусаффо табиат қўйнида яшашлари демакдир!
☘️Яна бир хайрли ишга киришилди. Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш раиси, Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов бошчилигида кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
🍀Бунда барча корхона ва ташкилот раҳбарлари фаол иштирок этдилар.
🌳Маълумот учун: 300 туп павлония, 200 туп дуб ҳамда сосна дарахтларининг кўчатлари экан. Бу ташаббус Кенгаш депутатларининг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилди.





