Yangiliklar
Бугун, 30 декабрь куни Чуст тумани ҳокимлиги мажлислар залида 2022 йил учун Чуст туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимлигининг молия бўлими мудири Афзал Умаров маъруза қилди.
Туман бюджетининг 2022 йилги даромадлари 102 млрд 086 млн 320 минг сўм, ҳаражатлари эса 258 млрд 728 млн 447 минг сўм прогнозни ташкил қилади.
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС
Янги йил шукуҳи юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир маскану хонадонларида кезиб юрибди.
Байрам муносабати билан алоҳида ҳимояга мухтожлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ўзбекона анъаналаримиздан. Айни шу мақсадда Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов Чуст туманидаги ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар уйида бўлди. У ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан самимий суҳбат қурди. Мулоқотда "Гулистон"МФЙ яшаётган ҳамюртларимиз давлатимиз томонидан ногиронлиги бор шахсларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини билдирдилар.
Янги йил муносабати билан шу даргоҳда яшаётган юртдошлармизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашилди
ҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.
Президент қарори амалда: кам таъминланган оилаларга пул ва янги йил совғалари етказиб берилмоқда
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Шу муносабат билан бугун Чуст туманида сектор раҳбарлари бошчилигида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга белгиланган пул маблағларини янги йил совғалари тарқатишни бошлаб бердилар.
Бугун туманимизда инсон қадрини юксалтириш йўлида эзгуликка йўғрилган тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Сенат аъзолари, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари, ёзувчи ва журналистлар, олимлар, шунингдек, ҳудудий студиялардан онлайн алоқа тизими орқали вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари, халқ таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, танловда иштирок этган ўқувчиларнинг устозлари ва ота-оналари, мактаблар директорлари ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирок этдилар.
П. С Чуст туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мамаджонова Гулёра Баҳром қизи «Менинг Президентим» танловининг Республика босқичида иштирок этиб, номинация ғолиби бўлди.
Устозларига, ота-оналарига раҳмат!!!










