Вилоятимизда йирик Металлургия заводи “TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга берилаётган эътибор натижасида йирик ишлаб чиқариш корхоналари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бугун вилоятимиздаги йирик Металлургия заводи “TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди.

“TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига 2019 йилнинг июнь ойида “Наманган” ЭИЗ ҳудудидан 30 гектар ер майдони ажратиб берилган ва ҳозирда мана шундай кўринишга келди. Корхонада метал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини Хитой Халқ Республикаси инвесторлари билан ҳамкорликда 3 та босқичда амалга ошириш ҳамда 50 млн.доллар инвестиция маблағлари сарфлаш ва 800 нафар янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Корхонанинг 1-босқичи ишга тушиши натижадасида йилига 300 минг тонна жаҳон стандартларига мос ва импорт ўрнини босувчи ҳар-хил турдаги металопрокат маҳсулотлари (арматура, швеллер, катанка симлари ва бошқа) ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирга қадар 28 млн.доллар маблағ (шундан7 млн.долл. маҳаллий тадбиркор, 6 млн.долл. банк кредити ва 15 млн.долл. хорижий инвестиция) жалб этилиб, лойиҳанинг 1-босқичи ишга туширилди ва 300 та доимий янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда 200 дан ортиқ ишчи ходимлар доимий иш ўринларига эга бўлиб, уларнинг 35 нафари “Темир дафтар”га кирган фуқароларни ташкил этмоқда.

Ушбу корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди.

Вилоят ҳокими барчани қутлаб, энг аввало ташаббускор тадбиркор ва инвесторлар, қурилишдан тортиб, мана шундай замонавий қиёфа касб этишига ўз ҳиссасини қўшган қурувчилар, аҳил жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади ва асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва хар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади ҳисобланади.Қуйидагилар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтириш;аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш; миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш;ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

22 декабрь – Энергетиклар куни

Азиз нурчилар!

Туну кун ором билмайдиган, беҳаловат касб соҳиблари бўлмиш нурчилар – Ҳайдаржон Ҳусанов бошчилигидаги Чуст туман электр тармоқлари корхонаси жамоасини бугунги байрам билан самимий табриклаймиз.

Хонадонларимизни чароғон ва ҳаётимизни нурафшон қилишдек эзгу ишдан асло чарчаманг, фидойи касб эгалари!

Қабуллар мурожаат билан ишлашга, уларни ўрганиб, қонун доирасида ҳал этишга хизмат қилади.

Чуст туман маданият марказида фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, соҳалар бўйича ўринбосари шунингдек, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Ишбилармонлар ва тадбиркорлар ҳаракати ЛиДеП Чуст туман бўлими томонидан фахрийлар Кенгаши тузилди. Кенгашни тузишдан мақсад Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятни олиб боришда кўмаклашиш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш, партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат.