Вилоятимизда йирик Металлургия заводи “TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга берилаётган эътибор натижасида йирик ишлаб чиқариш корхоналари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бугун вилоятимиздаги йирик Металлургия заводи “TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди.

“TAI CHANG SPECIAL STEEL” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига 2019 йилнинг июнь ойида “Наманган” ЭИЗ ҳудудидан 30 гектар ер майдони ажратиб берилган ва ҳозирда мана шундай кўринишга келди. Корхонада метал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини Хитой Халқ Республикаси инвесторлари билан ҳамкорликда 3 та босқичда амалга ошириш ҳамда 50 млн.доллар инвестиция маблағлари сарфлаш ва 800 нафар янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Корхонанинг 1-босқичи ишга тушиши натижадасида йилига 300 минг тонна жаҳон стандартларига мос ва импорт ўрнини босувчи ҳар-хил турдаги металопрокат маҳсулотлари (арматура, швеллер, катанка симлари ва бошқа) ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирга қадар 28 млн.доллар маблағ (шундан7 млн.долл. маҳаллий тадбиркор, 6 млн.долл. банк кредити ва 15 млн.долл. хорижий инвестиция) жалб этилиб, лойиҳанинг 1-босқичи ишга туширилди ва 300 та доимий янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда 200 дан ортиқ ишчи ходимлар доимий иш ўринларига эга бўлиб, уларнинг 35 нафари “Темир дафтар”га кирган фуқароларни ташкил этмоқда.

Ушбу корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди.

Вилоят ҳокими барчани қутлаб, энг аввало ташаббускор тадбиркор ва инвесторлар, қурилишдан тортиб, мана шундай замонавий қиёфа касб этишига ўз ҳиссасини қўшган қурувчилар, аҳил жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.