2022 йил 12 январь куни Чуст туман маданият бўлими   ташаббуси  билан  ёшларни маданият  ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, улар билан яқиндан суҳбатлашиш, соҳага оид қийнаётган муаммоларни  ҳал этиш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлиги  Маданият бошқармаси бошлиғи Сидиқов Комилжон Алимовчи билан"Раҳбар, ҳоким ва ёшлар учрашуви " ташкил этилди. Тадбирда туман  ҳокими ўринбосари  З. Бойбоев ҳам иштирок  этди. Тадбирда бошқарма бошлиғи ўндан ортиқ ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб,  ҳал этиладиган муаммоларни ўз ўрнида бартараф этди. Энг қувонарлиси, маданият марказларига янги болалар ва ўсмирлар учун саҳна либосларини олиш имконияти яратилди. Тадбирда маданият ва санъатга қизиққан 300 нафардан зиёд ёшлар қатнашдилар. Тадбирда 15-16 болалар  мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, маданият маркази тўгарак қатнашчилари ўз дастурларини намойиш  этдилар.