Уйчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шокиржон Имамов Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Имамов Шокиржон Махаммадсодиқович 1987 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Уйчи туман бўлими Кенгашида бошлаган. Уйчи тумани ҳокимлигининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган.