Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида ҳозирги кунда мамлакатда яшаётган турли миллат вакиллари ва чет эл фуқароларида ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш ва эътибор ортиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун махсус дарслик, луғат ва қўлланмалар, видео ва аудиоматериаллар ҳажмини ошириш бўйича ишларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди.

💠 Кун тартибига

✅ 1.Туман сектор раҳбарларининг 2021 йил 3-чорак давомида секторлар ҳудудида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда секторлар ҳудудини комплекс ривожлантириш бўйича 4-чорак учун ишлаб чиқилган "Йўл харита"ларни тасдиқлаш.

✅ 2. Чуст тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг ортириб бажарилган маблағларини йўналитириш тўғрисида.

✅ 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ Қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси мудирларининг 2021 йил 3-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

✅ 4. Чуст туман давлат Солиқ инспекцияси раҳбари набижон Маҳкамовнинг туман маҳаллий бюджетига солиқ тушумларининг 9-ойлик ва 4-чорак бўйича прогноз кўрсаткичлар юзасидан ахбороти тўғрисида.

✅ 5."OpenBudjet"портали орқали ҳолиб бўлган Халқ таълими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш жараёни якунлари юзасидан Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" жамоатчилик комиссияси раиси Одилжон Муллажоновнинг ахбороти тингланди.

✅ 6. Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан тумандаги 34 ҳамда 36-умумтаълим мактабларига директор танлаб бериш мазмунидаги туман Кенгашига келиб тушган хатларни кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги масалалар ўрин олган.

Кайфият яхши бўлсин. Ҳал бўлмайдиган масаланинг ўзи йўқ. Қонун доирасида барча мурожаатлар ўрганилади.

💠Чуст туманидаги "Бибиона"зиёратгоҳида Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари, соҳалар кесимида туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

💠Айни пайтга қадар 63 та мурожаатлар қайд этилди. Аксарияти, қурилиш, ижтимоий соҳалар кесимида бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;-ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;-рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;-рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.-Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

Кам таъминланган оила деб қандай оилаларга айтилади ?

Савол: Кимлар кам таъминланган оила хисобланади ?

Жавоб: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига сентябрь ойидан 440 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

✏️ Айтайлик Сиз оилада 3 кишисиз. Сиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандингиз. Сиз ишлайсиз ва ҳар ойда бир миллиондан ойлик оласиз (Алохида аҳамият беринг ойликни қўлга тегиши эмас ҳисоблангани олинади). Ана шу ойлигингиз оилангиздаги уч кишига бўлинганда 440 минг сўмдан ошмайдими демак, сиз кам таъминланган оиласиз.