Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланган ушбу йилда Чуст тумани пахтакорлари катта меҳнат муваффақиятини қўлга киритиб, йиллик шартномавий режани ортиғи билан бажардилар. “Наманган тўқимачи” МЧЖнинг кластер пахта қабул қилиш масканига 12400 тоннадан зиёд пахта хом-ашёсини топширдилар. Ҳар гектар ер ҳосилдорлиги 31,0 центнерни ташкил этди. Ана шу ҳосилнинг 10664 тоннаси биринчи навларга сотилди.

Барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, янгича тизим, айниқса ғалла ва пахта етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтилганлиги, кластер ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ютуқларимизнинг муҳим омили бўлмоқда.

Фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда уларга берилган кенг имконият ва эркинликлар тармоқ ходимларини янада ғайрат-шижоат кўрсатиб меҳнат қилишга руҳлантирди. Натижада бу йилги мавсумда Ўзбекистон “Сардорбек Шахзодбек”, “Чустий” ММТП ҳудудидаги “Мирзаобод Балиқчи” фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришга муваффақ бўлдилар. “Олмос” ММТП ҳудудидаги “Ҳабибжон Зияев”, “Юсуфжон хожи Избосаров”, “Баходир Улуғназар Ҳамроқулбой”, Ахча ММТП ҳудудидаги “Ахча Барака”, Сабзазор ММТП ҳудудидаги “Али қори”, Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги “Бобуржон Холмаматович” фермер хўжаликларида ҳар гектар пахта майдонидан 43-50 центнердан ҳосил йиғиштириб олинди.

Эрта баҳорда 4004 гектар майдонга пахтанинг юқори ҳосилли ва эрта пишар чигит навлари жойлаштирилиб, тўла гектарлар яратилиб, ғўзаларни агротехника талаблари асосида парвариш қилинганлиги, ёқилғи, минерал ўғит, сув таъминоти, иш ҳақи беришда ҳеч қандай муаммоларга йўл қўйилмаганлиги мўл ва сифатли пахта етиштиришда қўл келди. Теримда 8,5 мингдан зиёд теримчи қалб амри, ўз ихтиёри билан уюшиб, мажбурий тарзда эмас, оилавий даромадларини яхшилаш мақсадида фаол иштирок этмоқдалар.Зафар муборак Чустлик уста деҳқонлар!!!

«Сиз намунали фаолиятингиз билан барчага ўрнаксиз. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, илм-фан, маданият ва спортни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Касб байрамингиз ва эътироф муборак!», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этиб, 61 нафар соҳа фидойиларига кўкрак нишонларини топширди.

🔰🔰🔰 Шунингдек, тадбир давомида «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси» «Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати» совриндорларини тақдирландилар.

✳️✳️✳️ Маълумот ўрнида, 2018-2020 йилларда Федерация ташаббуси билан уй-жойлари яроқсиз ҳолга келиб қолган 420 та хонадон таъмирланди, 55 та эҳтиёжманд оилалар учун уйлар қурилиб, бепул берилди.

🔵🔵🔵 Байрам арафасида тараққий этиб бораётган давлатимиз ривожига ҳисса қўшаётган ҳар бир жонкуяр ҳамюртларимиз меҳнати эътирофи иштиёқни янада оширди.💠💠💠 Тақдирланганлар қаторида бизнинг Чуст тумани кенгаши раиси Фазлидинова Муқаддас Тўйчиевна Хамда ТТБ касаба уюшма раиси Матлуба Ҳакимовалар ҳам бор. Фидоийларни касб байрамлари билан муборакбод этамиз. Ютуқларингиз бардавом бўлсин.

Бугун қай бир ҳудудга борманг бир-биридан замонавий турар-жойлар, ижтимоий муассасалар, аҳоли дам олиш учун қулайликлар яратилган боғ ва хиёбонлар қад ростлаган. Айниқса, мана шуларга ҳамоҳанг равишда турли манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари экилгани киши ҳавасини уйғотмоқда. Айнан мана шу ҳудудлар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига Чуст туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари ҳам ўз ҳиссасини қўшишаётгани эътиборга лойиқ. Тепақўрғон қишлоғига олиб борувчи йўл бўйларига манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Чуст туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сонли “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2022 йил ҳосили учун тумандаги барча йўналишдаги фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш 3677 гектар режа белгиланган.Режалаштирилган 3677 гектар майдондан 1102 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш, 984 гектар боғ майдонларида томчилатиб суғориш, 128 гектар токзор майдонларда томчилатиб суғориш, 704 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш, 705 гектар лазерли текислаш ва 54 гектар пульсар усулида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш белгиланган.2022 йилда ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида 2021 йил 2 ноябр куни тумандаги барча қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчилар, пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликлари, боғдорчилик ва узумчилик йўналишида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди.Семинарда сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари, технологияни жорий қилган фермер хўжаликларига давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.Семинар натижасига кўра фермер хўжаликлари томонидан сув тежовчи технологияларга ижобий баҳо берилиб, юқори қизиқиш ўйғотди ҳамда кўпчилик фермер хўжаликлари томонидан талабномалар келиб тушди.

Hurmatli Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari!Sizlarga maʼlumki, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020- yil 11- noyabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasida 2023- yilda aholini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 710-son qaroriga muvofiq, aholini sinov tariqasida roʻyxatga olish 2021- yil 1–25- noyabr kunlari Andijon viloyatining Xoʻjaobod tumani, Toshkent viloyatining Yuqori Chirchiq tumani, Xorazm viloyatining Xiva shahri hamda Toshkent shahrining Yashnobod tumanida amalga oshiriladi.Aholini sinov tariqasida roʻyxatga olish ikki xil usulda, yaʼni 1-5-noyabr kunlari Internet tarmogʻi orqali va 11-22-noyabr kunlari qogʻoz shaklida roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan uyma-uy yurgan holda amalga oshiriladi.Internet tarmogʻi orqali aholini roʻyxatga olish uchun maxsus axborot tizimi ishlab chiqilgan. Mazkur axborot tizimida sinov oʻtkazilishi belgilangan hududlar aholisi uchungina emas, balki, respublikamizning barcha hududlarida yashovchi va boshqa davlatlarda vaqtincha boʻlib turgan fuqarolar uchun ham tizimga kirib, roʻyxatdan oʻtish imkoniyati yaratilgan.Sinov tariqasida Internet tarmogʻi orqali aholini roʻyxatga olish natijasida ushbu axborot tizimining ishlash jarayonida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan muammo va kamchiliklar aniqlanib, ularni bartaraf etish choralari koʻriladi hamda 2023- yilda respublikamizning barcha hududlarida oʻtkaziladigan aholini roʻyxatga olish davriga qadar foydalanuvchilar uchun yanada qulay holga keltiriladi.Hurmatli fuqarolar!Shu munosabat bilan, Sizlardan 1–5-noyabr kunlari ushbu axborot tizimiga (census.stat.uz) kirgan holda roʻyxatga olish jarayonlarida faol ishtirok etishingizni soʻraymiz!Unutmang, Sizning ishtirokingiz mamlakatimizning kelgusidagi ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotini belgilashda muhim ahamiyat kasb etadi!