Чуст туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сонли “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2022 йил ҳосили учун тумандаги барча йўналишдаги фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш 3677 гектар режа белгиланган.Режалаштирилган 3677 гектар майдондан 1102 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш, 984 гектар боғ майдонларида томчилатиб суғориш, 128 гектар токзор майдонларда томчилатиб суғориш, 704 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш, 705 гектар лазерли текислаш ва 54 гектар пульсар усулида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш белгиланган.2022 йилда ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида 2021 йил 2 ноябр куни тумандаги барча қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчилар, пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликлари, боғдорчилик ва узумчилик йўналишида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди.Семинарда сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари, технологияни жорий қилган фермер хўжаликларига давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.Семинар натижасига кўра фермер хўжаликлари томонидан сув тежовчи технологияларга ижобий баҳо берилиб, юқори қизиқиш ўйғотди ҳамда кўпчилик фермер хўжаликлари томонидан талабномалар келиб тушди.