Yangiliklar
2022 йил 1 январгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга банкларнинг экспортолди молиялаштириш кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради (https://lex.uz/docs/5060630).
Кафилликлар бўйича комиссия тўловлари икки бараварга камайтирилган миқдорда ундирилади.

"Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига суҳбат жараёнлари Чуст туманида хам бўлиб ўтмоқда.
"Ҳоким ёрдамчиси" лавозими бўйича номзодларни суҳбатдан ўтказиш учун Наманган вилоятига Республика ишчи гуруҳи ташриф буюрган эди.
Республика ишчи гуруҳи ҳозирга қадар Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган туманларида бўлиб, ҳар бир номзодлар билан суҳбат ўтказилиб бўлинди.
Ҳозирги вақтда Поп тумани билан бир қаторда Чуст туманида хам "Ҳоким ёрдамчиси" лавозими бўйича номзодларни суҳбатдан ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонлари билан Кобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Шунингдек, Нормат Тулкунович Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
🧅 Пиёзнинг инсон танасига қанчалик фойдали эканини биласизми?
Гарчи кесган пайтимизда пиёз бизни йиғлатса-да, танамизга кирган заҳоти вазият бир зумда ўзгаради. Ҳар куни истеъмол қилинган пиёз соғлиғимизни мустаҳкамловчи витамин ва озуқавий моддаларга бой ажойиб таомдир. Пиёз қуйидаги хусусиятларга эга:
▪️Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди
▪️Оғиз бўшлиғи ва кўзлар саломатлиги учун фойдали
▪️ Холестеринни камайтиради ва юракка қувват беради
▪️ Ҳужайралар шикастланишининг олдини олади
▪️ Яхши уйқуни таъминлайди
▪️ Ёшга боғлиқ ўзгаришлар билан курашади, терини тиклайди