"Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига суҳбат жараёнлари Чуст туманида хам бўлиб ўтмоқда.
"Ҳоким ёрдамчиси" лавозими бўйича номзодларни суҳбатдан ўтказиш учун Наманган вилоятига Республика ишчи гуруҳи ташриф буюрган эди.
Республика ишчи гуруҳи ҳозирга қадар Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган туманларида бўлиб, ҳар бир номзодлар билан суҳбат ўтказилиб бўлинди.
Ҳозирги вақтда Поп тумани билан бир қаторда Чуст туманида хам "Ҳоким ёрдамчиси" лавозими бўйича номзодларни суҳбатдан ўтказилмоқда.





