Yangiliklar
Аҳолини қийнаётган масалаларга қулоқ тутсак, мурожаатлар ҳам камаяди.
Чуст туман маданият марказида туман ҳокими Бекзод Хамдамов бошчилигида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.
Унда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, масъуллар иштирок этишяпти.
Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишда шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби
Шахсга доир маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади. Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.Респондентлар сўрови давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин.Рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати ичида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади. Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланади.
Туманда 2022 йил ҳосили учун жами 3600 гектар майдонда кузги шудгорлаш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 14 та отрядлар шакллантирилиб, ушбу отрядларга 29 та юқори унумли ҳайдов тракторлари жалб этилади. Шудгорлаш тадбирини 20 ноябргача якунлаш бўйича фермер хўжаликлари кесимида график ишлаб чикилган.Бугун туманнинг Сабзазор ҳудудидаги "Омад-2000" фермер хўжалигида кузги шудгорлаш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинардан сўнг бир пиёла чой ташкил қилиниб, ҳар бир операторларга 1 қоп ун, 5 кг ёғ, 500 минг сўмдан маблағ тарқатилди.
"Шофёрлар ҳар доим шу ямадан қочаман деб автоҳалокатга учрамоқда. Йўлни ковлаб кетганлар ямаб ҳам кетинглар, илтимос."номли мақолага расмийлар муносабат билдиришди.
✅ Чуст шаҳри марказидан ўтган йўлни таъмирлаш масаласида қилинган мурожаат жойида ўрганилди. Ушбу 4К 462 А "Ғова қишлоғига" автомобил йўлининг 0-3 км лар оралиғи Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан таъмирлаш дастурига асосан "Sinoindustrial Tashkent" МЧЖ томонидан тендер савдоларида бош пудратчи этиб белгиланган. Ушбу мурожаатда кўрсатилган йўлнинг носоз қисмлари Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф этилганини маълум қиламиз.
Навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди
Бугун, 22 октябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.










