Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Бугун 9 oktabr  kuni O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish va ularning bo’sh vaqtini mazmunli tashkil etish bo’yicha 5 ta muhim tashabbusning “Yoshlarni jismoniy chiniqtirish, ularning sport sohasida qobiliyatini namoyon qilishlari uchun zarur sharoitlar yaratishga yo’naltirilgan” 2-tashabbusining ijrosi hamda O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 30  oktyabrdagi “Sog’lom turmush tarzini keng tadbiq etish va ommaviy sportni yanada rivojlantirish c hora-tadbirlari” to’g’risidagi PF-6099- son farmoni ijrosi yuzasidan  Chust tuman 2-son kasb-hunar maktabi o’quvchilari  ishtirokida “Sport salomatlik garovi” shiori ostida 1-bosqich o’quvchilari o’rtasida “Kasb-hunar maktabi birinchiligi” bosqichiga Volleybol musobaqasi tashkil etildi.

Бугун 9 октябрь куни Чуст туманида "Халқаро қизлар куни" тадбири туман мутасаддилари бошчилигида катта тантана ила нишонланди.

Тадбирда ўқувчи-қизлар томонидан турли кўргазмали, саҳна кўринишлари, шеърхонлик тадбирлари ўтказилди. Туман маданият марказида "Халқаро қизлар куни" фаол иштирок этган иқтидорли ва изланувчан қизларга Туман ҳокимлигининг, Мактабгача таълим, Махалла хайрия жамоат фонди фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совгалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Кексалар хафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора тадбирлари тўғрисидаги158-сон баёни қарори  асосида Наманган вилояти Чуст туманида ўтказилаётган "Кексалар хафталиги" доирасида махаллаларда кўтаринки рухда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 2021 йил  7 октябр куни Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг бош мутахассиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори  Гулжамол Асқарова ва Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  Чуст  туман бўлими бошлиғи ўринбосари  Ж.Мирахмедов, хамкор ташкилотлар Дехқонобод махалла фуқаролар йиғинида  ўтказилаётган   “Қўша қариш саодати” мавзусида  тадбирда иштирок этишди. Тадбирда намунали, табаррук оилалардан    Солижонов Йўлдошвой ва  Мамаджонова Иноятхон оя, ҳамда  Исмаилов Исмаилжон ва Ибрагимова Гулсумби ояларнинг  хаётий тажрибалари ёш оилаларга шахсий намуна қилиб кўрсатилди.Тадбир кўтаринки рухда ўтди.

Чуст туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида "Гулистон" маҳалласида аҳоли билан мулоқот бўлиб ўтди.

💠 Мутасаддилар фуқароларни ўйлантираётган масала ва муаммолар тингланди.

💠 Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.