Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Кексалар хафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора тадбирлари тўғрисидаги158-сон баёни қарори асосида Наманган вилояти Чуст туманида ўтказилаётган "Кексалар хафталиги" доирасида махаллаларда кўтаринки рухда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 2021 йил 7 октябр куни Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг бош мутахассиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Гулжамол Асқарова ва Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Чуст туман бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Мирахмедов, хамкор ташкилотлар Дехқонобод махалла фуқаролар йиғинида ўтказилаётган “Қўша қариш саодати” мавзусида тадбирда иштирок этишди. Тадбирда намунали, табаррук оилалардан Солижонов Йўлдошвой ва Мамаджонова Иноятхон оя, ҳамда Исмаилов Исмаилжон ва Ибрагимова Гулсумби ояларнинг хаётий тажрибалари ёш оилаларга шахсий намуна қилиб кўрсатилди.Тадбир кўтаринки рухда ўтди.





