Бугун 9 октябрь куни Чуст туманида "Халқаро қизлар куни" тадбири туман мутасаддилари бошчилигида катта тантана ила нишонланди.

Тадбирда ўқувчи-қизлар томонидан турли кўргазмали, саҳна кўринишлари, шеърхонлик тадбирлари ўтказилди. Туман маданият марказида "Халқаро қизлар куни" фаол иштирок этган иқтидорли ва изланувчан қизларга Туман ҳокимлигининг, Мактабгача таълим, Махалла хайрия жамоат фонди фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совгалари топширилди.