Кам таъминланган оила деб қандай оилаларга айтилади ?

Савол: Кимлар кам таъминланган оила хисобланади ?

Жавоб: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига сентябрь ойидан 440 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

✏️ Айтайлик Сиз оилада 3 кишисиз. Сиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандингиз. Сиз ишлайсиз ва ҳар ойда бир миллиондан ойлик оласиз (Алохида аҳамият беринг ойликни қўлга тегиши эмас ҳисоблангани олинади). Ана шу ойлигингиз оилангиздаги уч кишига бўлинганда 440 минг сўмдан ошмайдими демак, сиз кам таъминланган оиласиз.