Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди.
💠 Кун тартибига
✅ 1.Туман сектор раҳбарларининг 2021 йил 3-чорак давомида секторлар ҳудудида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда секторлар ҳудудини комплекс ривожлантириш бўйича 4-чорак учун ишлаб чиқилган "Йўл харита"ларни тасдиқлаш.
✅ 2. Чуст тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг ортириб бажарилган маблағларини йўналитириш тўғрисида.
✅ 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ Қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси мудирларининг 2021 йил 3-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
✅ 4. Чуст туман давлат Солиқ инспекцияси раҳбари набижон Маҳкамовнинг туман маҳаллий бюджетига солиқ тушумларининг 9-ойлик ва 4-чорак бўйича прогноз кўрсаткичлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
✅ 5."OpenBudjet"портали орқали ҳолиб бўлган Халқ таълими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш жараёни якунлари юзасидан Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" жамоатчилик комиссияси раиси Одилжон Муллажоновнинг ахбороти тингланди.
✅ 6. Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан тумандаги 34 ҳамда 36-умумтаълим мактабларига директор танлаб бериш мазмунидаги туман Кенгашига келиб тушган хатларни кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги масалалар ўрин олган.





