Келгуси йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8053) айтиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари, аввало, шу лойиҳаларга эътибор қаратиб, уларни ўз вақтида ишга тушириш юзасидан кўрсатмалар берди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз йирик саноат корхоналари ҳам ўз таъминоти учун қайта тикланувчи энергия манбалари ташкил этиши зарурлигини таъкидлади.

Чуст туман "Дўзанда" МФЙ Учқун кўчасининг ички йўллари аҳолининг ҳашари билан асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда, ҳашарда Дўзанда маҳалласининг 100 га яқин аҳолиси фаол иштирок этишди. Ҳашар ишларида Чуст туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Кенжаев, Нуроний жамоат фонди раиси Ж.Мирахмедов, туман депутатлари М.Ҳомидов ва К.Калоновлар катнашишди, жами 550 тонна асфальт босиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 1.5 км ички йўллар яхшиланади.

Фестивалнинг якуний қисми Наманган туманидаги Маданият марказида тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвуддин Мансуров, бир қатор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва ижодкорлар иштирок этдилар.

Эл суйган санъаткорлар Жалолиддин Усмонов, Баҳодир Ботиров, Абдужаббор Мўминов, Мухаммаджон Абдуллаев ва Жавохир Эркинбоевларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Дастур доирасида Фестивални ташкиллаштириш ва юқори савияда ўтказишга ўз хиссасини қўшган бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбарлари ташаккурнома, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Сиёсий_маърифат_cоати

⚡️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди!

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

✅ Мавзу: Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги давриМаърузачи: Нуримбетов Рахматилла Ибрагимович, Ташқи ишлар вазирлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори

✅ Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

✅ Мавзу: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари Маърузачи: Инамов Фазлиддин Абдуалимович,Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.

Агентлик Ахборот хизматиVeb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat