Сиёсий_маърифат_cоати

⚡️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди!

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

✅ Мавзу: Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти: ҳамкорликнинг янги давриМаърузачи: Нуримбетов Рахматилла Ибрагимович, Ташқи ишлар вазирлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори

✅ Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

✅ Мавзу: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари Маърузачи: Инамов Фазлиддин Абдуалимович,Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.

Агентлик Ахборот хизматиVeb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat