Келгуси йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8053) айтиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари, аввало, шу лойиҳаларга эътибор қаратиб, уларни ўз вақтида ишга тушириш юзасидан кўрсатмалар берди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз йирик саноат корхоналари ҳам ўз таъминоти учун қайта тикланувчи энергия манбалари ташкил этиши зарурлигини таъкидлади.