Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.М.Ахмедов томонидан жорий йилнинг 11 ноябрь куни Чуст туманида октябр ойида фуқаролардан энг кўп мурожаатлар келиб тушган маҳалла фуқаролар йиғинлари Мустақиллик, ҳамда Садача МФЙларда алохида сайёр учрашувлари ўтказилди.

🔰Сайёр учрашувларда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва кушимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорининг мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси

«Наманганнинг ҳар бир туманида шундай боғу роғ, дарахтзорлар яратамиз. Йўл ёқаларида, ижтимоий объектлар ҳудудларида бўш ерлар яшил майдонларга айланади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чустда барпо этилаётган 22 гектарлик Янги Ўзбекистон боғига илк кўчат ўтказиш маросимида иштирок этди.

Наманганда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда.

Мана бугун “Долзарб 40 кунлик” акцияси бошланганига ҳам ўн кун бўлди. Ҳар кунги хашарлари натижасида ҳозирга қадар бир миллионга яқин мевали манзарали дарахт ва бута кўчатлари ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб кўчат экиб, боғ-роғлар барпо этиш ва теварак-атроф мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун эрта тонгдан Чуст туманида ҳам ушбу лойиҳа кўтаринкилик бошланди. Пунгон-Наманган йўлида 22 гектар майдонда барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон боғи"даги тадбир аввалида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди. У ўз сўзида ушбу лойиҳа доирасида экилган кўчатлар экалогия ва атроф-муҳит муҳофазасида муҳим омил бўлишни таъкидлади.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун дуога қўл очдилар.

Вилоят ҳокими бошчилигида туман сектор раҳбарлари ҳам кўчат экишни бошлаб беришди.

2022 йил 1 январгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга банкларнинг экспортолди молиялаштириш кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради (https://lex.uz/docs/5060630).

Кафилликлар бўйича комиссия тўловлари икки бараварга камайтирилган миқдорда ундирилади.

2022 йил 1 январгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга банкларнинг экспортолди молиялаштириш кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради (https://lex.uz/docs/5060630).

Кафилликлар бўйича комиссия тўловлари икки бараварга камайтирилган миқдорда ундирилади.