Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Ю.М.Ахмедов томонидан жорий йилнинг 11 ноябрь куни Чуст туманида октябр ойида фуқаролардан энг кўп мурожаатлар келиб тушган маҳалла фуқаролар йиғинлари Мустақиллик, ҳамда Садача МФЙларда алохида сайёр учрашувлари ўтказилди.
🔰Сайёр учрашувларда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва кушимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорининг мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди





