Чуст тумани Зарафшон ММТП ҳудудидаги "Чуст Отабек Ойбек" фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги ташкилот раҳбарлари ва фермер хўжаликлари иштирокида Чуст туманида аномал иссиқ ҳароратдан ғўзани сақлаш, агротехника тадбирларини барча ҳудудларда амалга ошириш бўйича “Долзарб 30 кунлик”да амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тушунчалар берилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов ҳамда туман ҳокими Бекзод Хамдамов шунингдек, сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Маълумот учун туманда 2022 йил хосили учун жами 4004 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.Туман мониторинг марказида юритилаётган маълумотларда 40632 гектар майдонда 10,1 марта кулътивация, 29579 гектар 7,3 марта майдонда чопиқ, 2-суғориш ишлари 3986 гектар 99,7 фоизга, 3150 гектар 79 фоиз майдонда 3-суғориш ишлари ўтказилганлиги, 3-озиқлантириш ишлари 4004 гектар 100 фоизга, 6699 гектар ёки 167 фоиз майдонда кўсак қуртига қарши, 10810 гектар ёки 2,7 марта суспензия сепиш ишлари, 6730 гектар ёки 1,6 марта ғўза майдонларига ўргимчаккана зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов ўтказилганлиги тўғрисида секторлар кесимида маълумот юритилмоқда.
Кун тартибидаги масалалар:
1. Туман прокуратурасининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти юзасидан туман прокурори Рапиқов Хурсанали Юлдашбаевичнинг ҳисоботи тўғрисида.Хисобот берувчи:Туман прокурори-Хурсанали Рапиқов
2. Чуст туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2 чорагида даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмини йўналтириш тўғрисида.
Ҳисобот берувчи:Туман молия бўлими мудири-Афзалбек Умаров
3. Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Чуст туман ҳокимлиги, халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгашининг ҚЎШМА ҚАРОРИ лойиҳасини кўриб чиқиш юзасидан.Маърузачи:Туман ҳокимининг ўринбосари– Жамшидбек Баҳодиров
Йиғилишда бундай ҳолатда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар айтиб ўтилди. Уларни барча ҳудудларда амалга ошириш бўйича “долзарб 30 кунлик” эълон қилинди.
Кластер ва фермерларнинг даласига бориб, илмий ёндашув ва янгиликларни тушунтириш зарурлиги таъкидланди.
– Иқлим ўзгариши келгусида ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, иш тутишимиз керак. Бу масалага илмий ёндашиш шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб мавжуд 10 та ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган буғдой биржа савдолари орқали сотиш тизими йўлга қўйилди.
Товар-хом ашё биржасининг савдо натижаларига кўра умумий қиймати 54,5 млрд.сўмлик буғдой маҳсулоти сотилган. Вилоятда 3-синф буғдойнинг ўртача нарҳи 3 518 сўмдан тўғри келмоқда.
Бундан ташқари, дон маҳсулотлари корхоналари томонидан ҳарид қилиб олинган буғдой маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида 7 220,3 тонна ун маҳсулотини ишлаб чиқариб, биржа орқали 34,5 млрд.сўмлик ун маҳсулотларини сотилди.
Кейинги ойларга ҳам график асосида 30 минг тонна буғдой ва 10 минг тонна ун маҳсулотлари биржа савдосига қўйилиши кўзда тутилмоқда.







