Меморандум ижроси амалда...

🗓 2022 йил 3-4 август куни Чуст туман "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ва туман Маданият бўлими ҳамда туман "Маҳалла ва Нуронийлар"ни қўллаб қувватлаш бўлими билан ўзаро 🤝ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

✅Бундан кўзланган мақсад: туманда санъат ва унинг турларига қизиқадиган ёшларни бирга саралаб олиш, уларнинг истеъдодларини намойиш этиш орқали ўқувчиларга кўмаклашиш;

🎸Маданият ва санъат йўналишида турли тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

🎼 Маданий тадбирларга тумандаги маданият ходимларини шартнома асосида жалб этиш;

Мактаб-Оила-Махалла алоқасини мустаҳкамлаш ва ўзаро қўллаб қувватлаш орқали ишларни ташкил этиш;

👩‍👧‍👧Маҳаллада кам таъминланган оила фарзандларини тўгаракларга қамраб олиш ва уларни бадалдан озод этиш;

📃Ҳамкорлик ишларини олиб боришда белгиланган ватанпарварлик руҳидаги вазифаларни туман миқёсида кенг амалга оширишдан иборат

✍️Чуст тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби ахборот хизмати

Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳманов бошчилигида Чуст тумани "Зарафшон"ММТП  ҳудудидаги" Чуст Отабек Ойбек" фермер хўжалигининг 16 гектар ер майдонида етиштирилаётган "ПОРЛОК-4" пахта нави ҳолати билан танишилди. Чуст туманидаги жами 29 та фхларида 363 гектар "Порлоқ-4" пахта нави етиштирилмоқда.

🟢 ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ УЧУН МЕҲНАТ СТАЖИ ЕТМАСА НИМА БЎЛАДИ.

⚡️САВОЛ;Мени ёшим 54 да. Аёллар ёшга доир пенсияга чиқиш учун камида 20 йил стажга эга бўлиши кераклигини биламан. Мени хозирги меҳнат стажим 11 йил. Келаси йили мен пенсия ёшига етаман. Шунда мени пенсияга чиқишим қандай бўлади. 11 йиллик стажим билан хам пенсияга чиқсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни 7-моддасида, ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади деб кўрсатилган.

✅ Юқоридаги қонуннинг 8-моддасида эса, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўша шахс камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши кераклиги кўрсатилган ва энг камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлган шахсларга ёшга доир пенсия бор стажига мутаносиб равишда тайинланади деб белгиланган.

✏️ Бу нима дегани, бу агар сиз 7-моддада кўрсатилганидек 20 йил меҳнат стажига эга бўлмасангиз хечам хижолат бўлманг дегани. Пенсия сизни ўша 11 йиллик иш стажингизга мос равишда тайинланаверади дегани. Фақат 20 йил тўлиқ ишлаган шахс 20 йиллик стажи учун 20 сўм пенсия олса, сиз пенсияни 11 йиллик стажингизга қараб 11 сўм оласиз бўлди. Фарқи шунда.

Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси етакчи инспектори А.Хаитов

Аҳолини рўйхатга олишдаги босқичлари қандайАҳоли рўйҳхатга олиш тадбири мустақиллик йилларида илк бор бутун Республика миқёсида ўтказилиши инобатга олган ҳолда, унга пухта тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилиши керак. Бунда албатта ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб келинмоқда. Бу борада тажрибалари кўп давлатлар танлаб олинган. Илгариги бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш тадбири билан албатта бугунги аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фарқлар мавжуд. Ривожланган давлатлар энг камида 10 йилда 1 маротаба аҳолисини рўйхатга олиш ишлари ўтказса албатта саволларни ўзлари учун керакли маълумотлар асосида амалга оширадилар. Бизда бугунги кунда аҳолини рўйхатга олишда 3 та босқичда амалга оширилади. 1- босқичда Тайёргарлик кўриш ишлари бўлиб ўтади. Аҳолини рўйхатга олишда саволнома олволиб уйма уй юриб рўйхатга олишдан олдин уларни қай тартибда рўйхатга олишлар, ҳужжатларни сақлаш тартиблари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари,қонунлар, саволнома шакллари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар ишлаб чиқиш лозим бо֥ълади. Бизда бугунги кунда 22 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.2-босқичда шу норматив ҳужжатларда белгиланган тартибларга асосан уйма уй юрга ҳолда аҳолини рўйхатдан ўтказилади.3- босқичда якуний маълумотларни эълон қилишдан иборат.