Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар "Бофанда" МФЙда жойлашган 12-сонли МТТда ташкил этилди. МТТ ходималари билан илм олишнинг афзалликлари, ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш, кийиниш маданиятига риоя қилиш, болалар-келажагимиз мавзулари юзасидан суҳбатлар ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзасидан жавоблар берилди.

Шунингдек,мазкур маҳалла аҳолиси билан ҳам мулоқотлар ташкил этилди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди.

Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда

Чуст тумани ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктлари комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорига асосан КамарсадаМФЙ Чустий йули кучаларида ноконуний қурилиш объектлари ишчи комиссия томонидан буздирилмоқда.

Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси раҳбари ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, кўп маротаба мурожаат қилувчилар билан манзилли иш ташкил этиш ва “Маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича 6 нафар энг кўп мурожаат қилган фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар ечими бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди ва икки нарфари фуқароларни муаммолари ижобий хал этилди.

“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди 🔰Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

🗓 Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳар йили 1 майгача тақдим этади.

📝 Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади.

⏩ Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.

❕Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади.

💰Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.