Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими А. Умаров, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Н. Иноятовалар иштирокида туманимизнинг 3-сонли мактабида юқори синф ўқувчилари билан "Жахолатга қарши маърифат билан" рукнида очиқ давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчиларга ижтимоий тармоқлардаги хуружлар, уларга алданиб қолмаслик, турли хил диний-экстремистик кайфиятдаги шахслар таъсиридан ўзларини сақлашлари лозимлиги, илм олишга ҳаракат қилиш юзасидан тушунтириш ишлари ташкил этилди. Иштирокчиларга мавзуга оид видеоролик ҳам намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими А. Умаров иштирокида Чуст туман "Сероб" МФЙдаги "Саиднасимхон тўра" масжиди фаолияти ўрганиб чиқилиб, лозим бўлган тавсиялар берилди.
Шунингдек тадбирлар давомида Чуст туман "Ёрқишлоқ" МФЙджа жойлашган "Ғойиб эронлар" жомеъ масжиди фаолияти ўрганиб чиқилиб, унда фуқароларни қабули ва маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирлар давомида Чуст туман "Тепақўрғон" МФЙда яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлар ўтказилди. Уларга амалга оширилаётган ислоҳотлар ва берилаётган имтиёзлар юзасидан тушунтириш ишлари билан бир қаторда лозим бўлган тавсиялар ҳам берилди.
Ҳудудларда бўлгани каби бизни туманда ҳам пахта терими жуда аъло даражада иш ташкилланиб келинмоқда.
Ҳудудларда бўлгани каби бизни туманда ҳам пахта терими жуда аъло даражада иш ташкилланиб келинмоқда.
Пахтанинг баракаси бир чаноқда, дейишади, халқимиз шундай экан астойдил пахта теримида туманимиз ахолиси жуда фаол иш ташкил қилиб келишмоқда
П.С Ушбу теримда хеч қандай мажбурий мехнатга йўл қўйилмаяпти
Чуст туман прокурори ва 2-сектор рахбари томонидан Чуст Текстил МЧЖ га бу йил мактабларни битирган ўқувчиларни ва ишсиз ёшларни ишлаб чиқариш корхонасига" МЕҲНАТ САЁХАТ " экскурсияси ташкилланди.Хамда худуддаги барча ёшлар етакчилари ва мактабдаги психолик ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирлаш маросими бўлди.
Давлатимиз раҳбарини ушбу орден билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон жорий йилнинг июль ойида қабул қилинган эди.
Президентимиз мукофотни қабул қилар экан, уни, биринчи навбатда, бутун Ўзбекистон халқининг ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасининг эътирофи деб билишини таъкидлади.
Қайд этиш жоизки, Александр Невский ордени билан Россия Федерацияси билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кўмаклашишда хизмат кўрсатган атоқли хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари мукофотланади.








