Туманимиздаги ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тадбирлар туман ХТБга қарашли 7-сонли мактабда, Чуст Тиббиёт коллежида ташкил этилди. Тадбир туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилиб, мактаб фаъолияти тўлиқ ўрганиб чиқилди. Мактаб ўқувчилари билан уларни қизиқтирган масалалар юзасидан, ҳамда "Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзусида очиқ давра суҳбатлари ҳам ташкил этилди. Вояга етмаган ёшлар билан уларнинг илм олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, синфдан ташқари тўгаракларда иштироки, китобхонлик ва бошқа шу каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилиб лозим бўлган тавсиялар берилди. Бундан ташқари "Дўстлик" МФЙ да махаллабай тадбирлар давом эттирилиб, ахоли билан яқиндан мулоқотлар қилинди, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.

Интернет-кафеларда вояга етмаганларнинг ота-онасидан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ҳамроҳисиз тунги вақтда (соат 22:00 дан 6:00 гача) Интернет тармоғидан фойдаланиш учун жамоат фойдаланиш жойларида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда видеокузатув камераларини қўллаб (видео ёзувни 90 кун сақлаган ҳолда), ташриф буюрувчилар хавфсизлиги чоралари кўрилиши керак.

(https://lex.uz/docs/4962057)⚠️ Бундай ҳолатга йўл қўйган интернет-кафе раҳбарлари БҲМнинг 15 бараваригача (4,5 млн сўмгача) миқдорда жаримага тортилади (https://lex.uz/docs/97664).

Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар тумандаги 19-сонли ДИМИда ташкил этилиб, ёшлар билан "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида тадбирлар ташкил этилди. Унда ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ўзини химоя қилиши, муомала ва кийиниш маданияти, вақт қадри, диний мутаассибликка берилмаслик ва иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан очиқ давра суҳбатлари ташкил этилди. Мавзуга оид видеоролик ҳам намойиш этилди. Тадбирлар туманимизнинг "Яккабулоқ" ва "Камарсада" МФЙда давом эттирилиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилинди. Ҳудуддаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилди, лозим бўлган тушунтириш ишлари билан бир қаторда, тавсиялар ҳам берилди.

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИЧА ТИЗИМ – ДАВР ТАЛАБИ

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш мақсадида Наманган шаҳар тажрибаси ўрганиш ишлари якунланди.

Бу борада ёшлар етакчилари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг маҳалладаги мавқеини ошириш, “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши, маҳалладаги бешлик – МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторларининг ҳамкорлиги катта аҳамиятига эга бўлади.

Бугун Чуст туманидаги 4-сектор штаби биносида “Наманган тажрибаси”ни Чуст туманида ҳам татбиқ этиш бўйича 4-сектор худудидаги МФЙларнинг масъулларига йиғилиш ўтказилди. Унда маҳаллалардаги бешлик тизимининг ҳамкорликдаги фаолияти, ёшлар етакчиларининг маҳаллаларда “хонадонбай” хатлов ишларини ташкил этилиши, “Ёшлар дафтари”нинг шаффоф юритилиши бўйича фикрлашиб олинди.