Чуст туман Маданият саройида "Аҳил оила" куни муносабати билан ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ўринова, туман Фуқаролик суди раиси Соҳиба Юлчиева, туман ФХДЁ бўлими мудири Кабира Талапова, туман "Қосим шайх" масжиди бош имоми Мақсудхон Иномханов, туман бош отинойиси Розияхон Ҳошимова, отинойи Шоирахон Бурҳанова, психолог Муяссархон Сайдуллаева, бўлим мутахассиси Мамлакат Абдураҳимовалар иштирок этиб, тумандаги ажрим ёқасида бўлган 15 та оилалар ўрганилди. Яраштириш жараёнида 6 та оилалар яраштирилди. 5 та оилаларни тиклаш учун муддат берилди, 4 та оилаларни яраштириш имкони бўлмаганлиги, эр-хотинлар бир неча йиллар олдин бошқа-бошқа оила қурганлиги сабабли ажрим учун туман Фуқаролик судига йўналтирилди.
Президент қарори (https://lex.uz/docs/3100377) билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.
Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди.
Айни дамда давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Чуст туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирок этдилар.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
Бугунги ош манзили "Баймоқ" ва "Шербилак" маҳалласи-келаверасиз!
1-сектор ҳудудига қарашли "Баймоқ" ва "Шербилак" маҳалласи ҳудудида аҳоли учун ош дамланди.
Сектор раҳбари ва масъуллар ташаббуси билан аҳолига совуқ кунларда ижтимоий кўмак кўрсатиш мақсадида палов тортиқ қилинди.









