Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими А. Умаров, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Н. Иноятовалар иштирокида туманимизнинг 3-сонли мактабида юқори синф ўқувчилари билан "Жахолатга қарши маърифат билан" рукнида очиқ давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчиларга ижтимоий тармоқлардаги хуружлар, уларга алданиб қолмаслик, турли хил диний-экстремистик кайфиятдаги шахслар таъсиридан ўзларини сақлашлари лозимлиги, илм олишга ҳаракат қилиш юзасидан тушунтириш ишлари ташкил этилди. Иштирокчиларга мавзуга оид видеоролик ҳам намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими А. Умаров иштирокида Чуст туман "Сероб" МФЙдаги "Саиднасимхон тўра" масжиди фаолияти ўрганиб чиқилиб, лозим бўлган тавсиялар берилди.

Шунингдек тадбирлар давомида Чуст туман "Ёрқишлоқ" МФЙджа жойлашган "Ғойиб эронлар" жомеъ масжиди фаолияти ўрганиб чиқилиб, унда фуқароларни қабули ва маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирлар давомида Чуст туман "Тепақўрғон" МФЙда яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлар ўтказилди. Уларга амалга оширилаётган ислоҳотлар ва берилаётган имтиёзлар юзасидан тушунтириш ишлари билан бир қаторда лозим бўлган тавсиялар ҳам берилди.