Меморандум ижроси амалда...
🗓 2022 йил 3-4 август куни Чуст туман "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ва туман Маданият бўлими ҳамда туман "Маҳалла ва Нуронийлар"ни қўллаб қувватлаш бўлими билан ўзаро 🤝ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
✅Бундан кўзланган мақсад: туманда санъат ва унинг турларига қизиқадиган ёшларни бирга саралаб олиш, уларнинг истеъдодларини намойиш этиш орқали ўқувчиларга кўмаклашиш;
🎸Маданият ва санъат йўналишида турли тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
🎼 Маданий тадбирларга тумандаги маданият ходимларини шартнома асосида жалб этиш;
Мактаб-Оила-Махалла алоқасини мустаҳкамлаш ва ўзаро қўллаб қувватлаш орқали ишларни ташкил этиш;
👩👧👧Маҳаллада кам таъминланган оила фарзандларини тўгаракларга қамраб олиш ва уларни бадалдан озод этиш;
📃Ҳамкорлик ишларини олиб боришда белгиланган ватанпарварлик руҳидаги вазифаларни туман миқёсида кенг амалга оширишдан иборат
✍️Чуст тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби ахборот хизмати





