🟢 ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ УЧУН МЕҲНАТ СТАЖИ ЕТМАСА НИМА БЎЛАДИ.
⚡️САВОЛ;Мени ёшим 54 да. Аёллар ёшга доир пенсияга чиқиш учун камида 20 йил стажга эга бўлиши кераклигини биламан. Мени хозирги меҳнат стажим 11 йил. Келаси йили мен пенсия ёшига етаман. Шунда мени пенсияга чиқишим қандай бўлади. 11 йиллик стажим билан хам пенсияга чиқсам бўладими ?
⚡️ЖАВОБ;Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни 7-моддасида, ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади деб кўрсатилган.
✅ Юқоридаги қонуннинг 8-моддасида эса, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўша шахс камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши кераклиги кўрсатилган ва энг камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлган шахсларга ёшга доир пенсия бор стажига мутаносиб равишда тайинланади деб белгиланган.
✏️ Бу нима дегани, бу агар сиз 7-моддада кўрсатилганидек 20 йил меҳнат стажига эга бўлмасангиз хечам хижолат бўлманг дегани. Пенсия сизни ўша 11 йиллик иш стажингизга мос равишда тайинланаверади дегани. Фақат 20 йил тўлиқ ишлаган шахс 20 йиллик стажи учун 20 сўм пенсия олса, сиз пенсияни 11 йиллик стажингизга қараб 11 сўм оласиз бўлди. Фарқи шунда.
Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси етакчи инспектори А.Хаитов





