Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб мавжуд 10 та ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган буғдой биржа савдолари орқали сотиш тизими йўлга қўйилди.
Товар-хом ашё биржасининг савдо натижаларига кўра умумий қиймати 54,5 млрд.сўмлик буғдой маҳсулоти сотилган. Вилоятда 3-синф буғдойнинг ўртача нарҳи 3 518 сўмдан тўғри келмоқда.
Бундан ташқари, дон маҳсулотлари корхоналари томонидан ҳарид қилиб олинган буғдой маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида 7 220,3 тонна ун маҳсулотини ишлаб чиқариб, биржа орқали 34,5 млрд.сўмлик ун маҳсулотларини сотилди.
Кейинги ойларга ҳам график асосида 30 минг тонна буғдой ва 10 минг тонна ун маҳсулотлари биржа савдосига қўйилиши кўзда тутилмоқда.





