Чуст тумани Зарафшон ММТП ҳудудидаги "Чуст Отабек Ойбек" фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги ташкилот раҳбарлари ва фермер хўжаликлари иштирокида Чуст туманида аномал иссиқ ҳароратдан ғўзани сақлаш, агротехника тадбирларини барча ҳудудларда амалга ошириш бўйича “Долзарб 30 кунлик”да амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тушунчалар берилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов ҳамда туман ҳокими Бекзод Хамдамов шунингдек, сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Маълумот учун туманда 2022 йил хосили учун жами 4004 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.Туман мониторинг марказида юритилаётган маълумотларда 40632 гектар майдонда 10,1 марта кулътивация, 29579 гектар 7,3 марта майдонда чопиқ, 2-суғориш ишлари 3986 гектар 99,7 фоизга, 3150 гектар 79 фоиз майдонда 3-суғориш ишлари ўтказилганлиги, 3-озиқлантириш ишлари 4004 гектар 100 фоизга, 6699 гектар ёки 167 фоиз майдонда кўсак қуртига қарши, 10810 гектар ёки 2,7 марта суспензия сепиш ишлари, 6730 гектар ёки 1,6 марта ғўза майдонларига ўргимчаккана зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов ўтказилганлиги тўғрисида секторлар кесимида маълумот юритилмоқда.