"Шофёрлар ҳар доим шу ямадан қочаман деб автоҳалокатга учрамоқда. Йўлни ковлаб кетганлар ямаб ҳам кетинглар, илтимос."номли мақолага расмийлар муносабат билдиришди.

✅ Чуст шаҳри марказидан ўтган йўлни таъмирлаш масаласида қилинган мурожаат жойида ўрганилди. Ушбу 4К 462 А "Ғова қишлоғига" автомобил йўлининг 0-3 км лар оралиғи Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан таъмирлаш дастурига асосан "Sinoindustrial Tashkent" МЧЖ томонидан тендер савдоларида бош пудратчи этиб белгиланган. Ушбу мурожаатда кўрсатилган йўлнинг носоз қисмлари Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф этилганини маълум қиламиз.

Навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди

Бугун, 22 октябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида ҳозирги кунда мамлакатда яшаётган турли миллат вакиллари ва чет эл фуқароларида ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш ва эътибор ортиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун махсус дарслик, луғат ва қўлланмалар, видео ва аудиоматериаллар ҳажмини ошириш бўйича ишларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди.

💠 Кун тартибига

✅ 1.Туман сектор раҳбарларининг 2021 йил 3-чорак давомида секторлар ҳудудида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда секторлар ҳудудини комплекс ривожлантириш бўйича 4-чорак учун ишлаб чиқилган "Йўл харита"ларни тасдиқлаш.

✅ 2. Чуст тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг ортириб бажарилган маблағларини йўналитириш тўғрисида.

✅ 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ Қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси мудирларининг 2021 йил 3-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

✅ 4. Чуст туман давлат Солиқ инспекцияси раҳбари набижон Маҳкамовнинг туман маҳаллий бюджетига солиқ тушумларининг 9-ойлик ва 4-чорак бўйича прогноз кўрсаткичлар юзасидан ахбороти тўғрисида.

✅ 5."OpenBudjet"портали орқали ҳолиб бўлган Халқ таълими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш жараёни якунлари юзасидан Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" жамоатчилик комиссияси раиси Одилжон Муллажоновнинг ахбороти тингланди.

✅ 6. Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан тумандаги 34 ҳамда 36-умумтаълим мактабларига директор танлаб бериш мазмунидаги туман Кенгашига келиб тушган хатларни кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги масалалар ўрин олган.