✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 21 кун қолди. —————✅ До выборов Президента Республики Узбекистан остался 21 день.

УЛУҒЛИК ВА МАРТАБАЛИК ЭГАЛАРИ, БАЙРАМ МУБОРАК!

Билимдан кучлироқ куч йўқ, дейишади донолар. Бу хулосанинг ҳақлигини устозлар мисолида кўрганимиз учун ҳам мазкур касб эгаларини беҳад ҳурматлаймиз. Келажагимиз мевалари-фарзандларимиз тарбиясини уларга ишониб топширамиз.

Дарҳақиқат, ўқитувчиликдан улуғроқ, устозликдан юқори мартаба бўлмаса керак. Ўқитувчи инсон қалбини яхшиликларга, эзгуликларга очувчи буюк зот. Дунёнинг олий минбарларидан туриб сўзлаётган ҳам, ўз ютуқлари билан Ўзбекистонни оламга танитаётган ҳам, унинг салоҳиятларини кўз-кўз қилаётганлар ҳам аввало муаллимдан ҳарф ўрганган, таълим-тарбия олган инсонлардир.

1 октябрь-Устоз ва мураббийлар куни туманимизда ҳам кенг нишонланди. Ташкилланган тадбирга соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда тиним билмай фидоийлик кўрсатаётган азиз инсонлар таклиф этилдилар.

Туман ҳокими Бекзод Хамдамов ардоқли касб эгаларини байрам билан муборакбод этиб, уларнинг шаънига энг гўзал тилакларни билдирди. Янги Ўзбекистон равнақи учун муваффақиятлар мустаҳкамланишини изҳор этди.

Байрамга ярашиқли равишда бир гуруҳ фаоллар вилоят халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлимининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

♻️ Чуст тумани 2021 йил 30-сентябр куни

✳️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099 сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш максадади Дамобод маҳалла ҳудудида фойдаланишга топширилган сунъий қопламали майдонда 1 октябр- "Узтоз ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан мусобақа ташкил этилди.

⚽️ Унда ҳудудаги ўсмирлар ва БЎСМ тарбияланувчилари иштирок этди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг Чуст туманидаги Бибиона зиёратгоҳида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бугунги ҳоким ва ёшлар учрашуви чинакам байрамга айланиб кетди. Унда ёш тадбиркорлар, ижодкорлар, спортчилар ҳамда инновацион лойиҳа муаллифлари иштирок этмоқда.

Ҳозирга қадар 50 дан зиёд ёшларнинг ўзларини қийнаб турган муаммолар, қизиқтирган масалалар бўйича мурожаатлари ҳал этилди.