Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг Чуст туманидаги Бибиона зиёратгоҳида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Бугунги ҳоким ва ёшлар учрашуви чинакам байрамга айланиб кетди. Унда ёш тадбиркорлар, ижодкорлар, спортчилар ҳамда инновацион лойиҳа муаллифлари иштирок этмоқда.
Ҳозирга қадар 50 дан зиёд ёшларнинг ўзларини қийнаб турган муаммолар, қизиқтирган масалалар бўйича мурожаатлари ҳал этилди.





