Мактаблар бугун яна ўқувчиларни ўз бағрига олди. Чуст тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 61-сонли умумий ўрта таълим мактаби жорий йил "Обод қишлоқ" Дастури доирасида мукаммал таъмирланди.
"Билимлар куни" кўркам қиёфага эга бўлган таълим масканида муносиб нишонланди.
Айни пайтда ушбу даргоҳда 27 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Мактаб 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 202 нафар ўқувчи таълим тарбия олмоқда.





