Чуст туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши ҳамда "Маҳалла хайрия жамоат фонди" Чуст туман бўлинмаси ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг  30 йиллиги муносабати билан, туманда истиқомат қилувчи "Қатағон қурбонилари"нинг оила аъзолари, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон вакиллари, ногирон, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди."Махалла хайрия жамоат фонди"  ва "Саховат ва кўмак жамғармаси" томонидан  ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳозирги кунда бемор бўлган фуқароларнинг 90 нафарига дори дармон олиш ва даволанишлари учун  жами 48 510 000 сўм нақд пул тарқатилди.